понедельник, 21 декабря 2015 г.

Янги паспорт олиш муддати узайтирилди

Бир қатор оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Ўзбекистон фуқароларининг паспортларини янгисига ўзгартириш муддати 2018 йилнинг 1 июлига қадар узайтирилди.

суббота, 28 ноября 2015 г.

Ният

Мақсуд ЖОНИХОНОВ
Адашмасам, 2004 йил эди. Хизмат сафари билан Бухорога борадиган бўлдим. Қўлимда каттагина сумка. Ўша пайтлари юртимизнинг барча ҳудуди каби шариф шаҳарга қатнайдиган замонавий автобуслар жуда кўпайган, улар Отчопар (ҳозирги Чилонзор буюм бозори) олдида турнақатор тизилиб турарди. “Бухорога кетамез, Бухорога” деб оламга жар солаётган йигитчанинг ёнига бордим, у менга ўртароқдан жой кўрсатди. Барча ҳужжатлар, пуллар, кийимлар солинган сумкамни ўриндиққа қўйиб, сув олиш учун пастга тушаётиб, ўша йигитчага ҳозир келаман, дедим. У: “Акажон, бемалол, ҳали камега бер соат турамез” деди. 

пятница, 20 ноября 2015 г.

Етти юз минг сўм қарз

Луқма
Бу қарз абонент варақасида қандай пайдо бўлиб қолди?
Бу саволга “Самарқандшаҳаргаз” Сиёб филиалидан жавоб олишдан кўра, асоссиз бўлса-да қарзни тўлаб қутилиш осонроқ, шекилли.
Сизни билмадиг-у лекин Истиқбол кўчасида истиқомат қилувчи опа (илтимосига биноан, исм-шарифини келтирмадик) ўзининг ҳақлигини исботлаш учун газ идорасига югур-югур, сарсон-саргардонликлардан чарчаб, ана шундай хулосага келган.

«Кўринмас одам»

Журналист суриштируви 
Ёхуд пастдарғомлик Тошбек Олимов номидан
нафақа олган ким?
Ушбу мақолани тайёрлаш жараёнида шунга амин бўлдикки, Паст Дарғом туманида ҳам, вилоятимизда ҳам юқоридаги саволга жавоб изламаган ҳуқуқ-тартибот идораси қолмади ҳисоб. Бу масала ҳатто республикадаги айрим ташкилотларга ҳам таниш. Аммо ўша одам топилгани йўқ.

Хусусий мактаблар керакми?

Бир мавзуда икки фикр

1.  Ҳа.  Агар ёшларнинг билимли бўлишини, бу йўлда барча имкониятларни ишга солишни истар эканмиз, хусусий мактаблар албатта керак.

вторник, 10 ноября 2015 г.

"Терминалингиз борми?"

Худди шу саволни сотувчига бермаган харидор бугунги кунда орамизда топилмаса керак. Негаки, замонавий тўлов воситаси пластик карточкани ёнимизда олиб юриш оддий ҳолга айланиб қолди. Маошимиз шунинг ичида экан савдони ҳам пластик карточка орқали қиламиз. Шундай экан, юқоридаги саволни беришимиз ҳам аниқ.

среда, 28 октября 2015 г.

Хат қабул қилолмайдиган ташкилот

Ишхонамиздан вилоятдаги энг йирик бошқармалардан бирига жавоб хати юбориш керак эди. Почта орқали юбормоқчи эдигу йўлимиз ўша томонда экани учун хатни ҳам ташлаб ўтармиз, дея ўзимиз билан олдик. Бир таниш айтиб кўзланган манзилга етиб боргач, ҳайдовчига «қабулхонага топширамизу чиқамиз» дея бинога кирдик.

Санъат қудрати

Самарқандга — «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалига ташриф буюрган бир гуруҳ хорижлик мусиқачилар билан бирга Сиёб бозорига йўл олдик. 

четверг, 15 октября 2015 г.

Бойлик келтирган уч мингта тувак

"Бундан олти-етти йил олдин тирикчилик учун нима иш қилсам экан, деб ўйлаб юрардим. Бошланғич маблағ йўқ, учта қорамол ва мўъжазроқ томорқадан нима чиқариш мумкин? Ўша вақтларда бирор юмуш билан шуғулланиш учун банкдан кредит олиш мумкинлигини ҳали билмасдим. Ниҳоят бир режа ўйладим..."

"Сиёсатга аралашманг!"


 Умуман, сиёсатга аралашиш нима ўзи? Бу яхшими, ёмонми? Агар ёмон бўлса, унда нима сабабдан ҳокимият органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга ҳаракат қилаяпмиз? 

среда, 14 октября 2015 г.

Тошлардаги буюклар акси

Бир гуруҳ жонкуяр ватандошларимиз ташаббуси билан, аниқ ва ишончли манбаларга таянган ҳолда барлеф (тошга расм ўйиш) усули орқали ушбу суратлар дунёга келди.

вторник, 13 октября 2015 г.

Интизомсизлик атрофдагилар учун ҳам зиён

Жамоат ташкилотларидан бири ҳар сафар тадбир ташкил этса таклифномада кўрсатилган вақтдан бир соат кейин бошланади. Тадбирни шунва вақт кеч бошлаган корхона раҳбари ҳам ҳеч қандай изоҳ бериб ўтирмайди. 

Ташкилотга яхши мутахассис керакми ёки яхши одам? (Бир мавзуда икки фикр)


Ахир, расмий, яхши гапни “сотиб оладиган” одам билан иш битармиди? Хўш, қайтиб шу ташкилотга қадам босасизми?

понедельник, 12 октября 2015 г.

Made in Uzbekistan, made in… Маҳсулот харид қилишда қай бирини танлайсиз?


Аввало шуни айтиш лозимки, ўзга юртдан ўз мамлакатида ишлаб чиқарилган маҳсулотни харид қилиш бу ватанпарварликнинг олий намунасидир. Нафақат хорижда, балки ички бозорларда ҳам миллий маҳсулотларни танлаш кўпгина халқларга хос хислат ҳисобланади. 

суббота, 10 октября 2015 г.

Марра (Ҳикоя)

Сараосиё қишлоғига етиб келганимда кўчада фақат ўзим қолгандим. Демак, мен ҳаммани енгибман, ўзимча ўйлай бошладим. 

Сирли қўнғироқ (Ҳикоя)

Одамнинг олтинчи сезгиси ҳақида эшитган чиқарсиз, эҳтимол. Айтайлик, иш столингизда нималардир ёзиб ўтирибсиз. Тўсатдан орқангизда кимдир сизни кузатиб турганини ҳис қиласиз – кўрмасдан, эшитмасдан туриб. Кимлигини билиш учун бурилиб қарайсиз, ҳақиқатан ҳам биров қараб турибди. Энди тасаввур қилинг, ўша вазиятда ортингизга қарамай, кузатувчингиз ким эканини билмай туриб ишлай оласизми? Қизиқишингизни тийишга неча дақиқа сабр қила оласиз? Бир, борингки уч дақиқа. Камина эса «ортимдаги» ким эканини йиллар давомида билолмадим.

четверг, 8 октября 2015 г.

Ургут тоғларида ўсадиган Омонқўтон лоласи ер юзининг бошқа жойида учрамайди

Самарқанд вилоятида юзга яқин ноёб ва доривор ўсимлик турлари учрайди. Масалан, «Зарафшон» қўриқхонасида сақланиб қолган, тангасимон барглари қуёшда товланиб турувчи қадимий туранғил Ўзбекистон табиатининг фахри ҳисобланади. 

среда, 7 октября 2015 г.

Мадҳияни билмайдиганлар (Эссе)



Баҳайбат одам сизни роса уришди.  Фақат бир нечта гаплари ёдимда қолган: “Ҳеч, шундай давлат ҳам парчаланадими, дунёдаги энг катта давлат-а? Калланг ишлайдими, ўзи? Кўзингга қара бола, ҳар хил гапларни айтаверма, замон ёмон”. Сиз эса “ҳар хил” гапларни айтавердингиз.


Давлат кучи нимада?

Ҳар қандай халқ халқаро майдонда мустаҳкам ўрни, ўзининг айтар сўзи бўлишини истайди. Хўш, бунинг учун мамлакат халқи нималарга эга бўлмоғи ёки нима қилиши лозим?

пятница, 2 октября 2015 г.

Ҳалол тарози

– Болам, сенга ҳалол тарозида тортиб берсам, шу нархда сотармидим, қолаверса, пулингга яраша тортдим, – деди кўзимга тик қараб.


Самарқанддаги ноёб дарахтлар

Самарқанд вилоятининг энг қадимий дарахти Ургут туманидаги Чорчинор зиёратгоҳи ҳудудида. Бу ердаги энг кекса дарахт экилганига 1087 йилдан ошган. 

Шамолдан электр энергияси

Самарқандлик олимлар шамол энергетикаси  ривожлантиришга туртки берадиган ишга қўл уришди. Самарқанд давлат университети табиий фанлар факультети ўқитувчи ва талабалари вилоятдаги шамол йўналишлари бўйича изланишларининг илк хулосаларини олишди. Натижалар эса кутилганидан ҳам яхши – улкан ҳудудни эгаллаган Қарнаб чўлининг деярли ҳамма қисмида йил давомида эсадиган шамол ресурслари аниқланди. Бундан ташқари, Каттақўрғон сув омбори ва Самарқанд шаҳридаги Чўпонота ҳудуди, Булунғур, Қўшработ ва Пайариқ туманларида ҳам катта потенциалга эга шамол йўналишлари мавжуд. Аслида Самарқанд вилоятининг 70 фоиз ҳудуди уч метр секунд тезликдаги шамол йўналишларига эга. Юқоридаги айтганларимиз эса 3,5 – 4 метр секунд тезликдан ортиқ шамол йўлларидир.

Кўнгил сўраганга не етсин

У ўғлимни авайлаб кўтариб оларкан, “Илоҳим, соғайиб кетиб, келажакда ҳеч бўлмаганда мендек раҳбар бўлсин”, дея ният қилганида, очиғи кўзимга ёш келди”.

Chala haqiqatlar

Ҳалоллик
– Ишонаверинг, биз ҳалол одамлармиз, – деди пулни санаб олаётган эҳтиёткор мижозга бозор яқинидаги «валютачи»лардан бири...

Дангаса

Мўмин ака ота-оналар мажлисида роса гап эшитди. Ўғли уйга вазифани тайёрламасдан мактабга борармиш. Ҳамманинг олдида бўладигани бўлди. Ҳозирги ёшлар жуда дангаса бўлиб кетди-да, деди нуқул. Бошқа нима десин. Уйга келган заҳоти ўғлига аламидан чиққунча танбеҳ берди. Ўғли индамай дарсхонага кириб кетди.
– Ҳой, қўйларга ким қарайди? Дарсни ҳозир бажар демадим-ку, кечқурун нима иш қиласан. 
Кечқурун яна чироқ ўчиб қолди. Ўғил роса кутди, ёниб қолар деб... Эрталаб яна вазифани бажармаган ҳолда мактабга кетди. Эҳ, ҳозирги ёшлар, жуда дангаса-да!

Мумкин эмас

Бу одам ҳеч бир тузукроқ бошлиққа ёлчимади. Беш-олти марта ишини ўзгартирди, барибир шу аҳвол. Бошлиқлар фақат Назирни койишади. Йиғилишларда ҳам айнан у гап эшитади. Нима, ярим соат ишга кечикиш мумкин эмасми!?


Ғийбатчи
Бу одам жуда кўпларнинг обрўсини тўкди. Лекин ҳеч кимнинг тўкилган обрўси буникига келиб қўшилмади.

Тартибсиз

Тавба. Қайси замонда яшаяпмиз ўзи? Автобус ҳайдовчисини айтаман. Тўхтатинг, десам «бекатда тушасиз, бир сиз учун шунча йўловчининг вақтини олмайман» дейди. Йўловчиларга ҳурмат шуми? Маданият, тартиб йўқолиб бормоқда.

Жавобсиз саволлар


"Ким эканимни кўрсатиб қўяман" деганда ўзингиздаги инсонийликни назарда тутасизми ёки мансаб, бойлик ва куч-қудратингизни?