четверг, 8 октября 2015 г.

Ургут тоғларида ўсадиган Омонқўтон лоласи ер юзининг бошқа жойида учрамайди

Самарқанд вилоятида юзга яқин ноёб ва доривор ўсимлик турлари учрайди. Масалан, «Зарафшон» қўриқхонасида сақланиб қолган, тангасимон барглари қуёшда товланиб турувчи қадимий туранғил Ўзбекистон табиатининг фахри ҳисобланади. 
Ҳисор тоғ тизмаларининг Самарқанд ҳудудларида учрайдиган анзур пиёзи ҳам ноёб табиат неъмати. Ургут тоғларида ўсадиган, бугунги кунда «Қизил китоб»га киритилган ноёб, ўзига хос гўзалликка эга Омонқўтон лоласи эса ер юзининг бошқа жойида учрамайди.

Комментариев нет: