"Ким эканимни кўрсатиб қўяман" деганда ўзингиздаги инсонийликни назарда тутасизми ёки мансаб, бойлик ва куч-қудратингизни?
Кўчадаги асфальтдан уйига ташиб, йўлакча ясаётганлар
фарзандига ўғирликдан сабоқ бераётганини билишармикин?
***
Дўсту улфатлар билан ярим тунгача ресторанни банд
қилиш ёки маҳаллангиздаги кам таъминланган бирор оила ҳолидан хабар олиш. Сизда қай бири кўпроқ ?
***
Қабулингизга келган кишини соатлаб куттиришдан виждонингиз қийналмайдими, ҳурматли бошлиқ!?
***
***
***
Нима учун тўй ва базмларга вақтидан олдин, муҳим анжуман, учрашув ва бошқа тадбирларга ҳар доим кечикиб борамиз?
***
Куёв томонга зеб зийнатдан тортиб қимматбаҳо машиналар карвонигача талаб қилиб, келин бўлиб бораётган хонадонини қарзга ботириб қўяётган келин янги оиланинг файзи бўла оладими?
***
Ҳалигача тўлов терминали ўрнатмаган, ўрнатганларини ҳам турли баҳоналар билан ишлатмаётган савдо шохобчалари тегишли идора ходимларига қандай чап беришаяпти экан?
***
Баъзан раҳбар ишдан кетса атрофдагиларнинг унга бўлган ҳурмати ҳам қаёққадир кетиб қолади. Бу ерда раҳбарнинг кимлиги ойдинлашадими ёки хушомадгўйларнинг?
***
Реал ва нореал қарздорлик деган иборалар коммунал соҳадан бошқа тизимда ҳам қўлланилармикан?
***
Нима деб ўйлайсиз, китоб махсус дўконларда кўп сотиладими ёки таълим муассасаларидами?
***
Туғруқхоналардаги "суюнчи" деган тўловга барҳам беришга ҳаракат қилинса-да, бутунлай йўқотиб бўлмаяпти. Бунга суюнчи берувчилар қаршими ёки олувчилар?
***
***
Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими автомашинани тўхтатганида ҳайдовчи унинг олдига эмас, ЙҲХ ходими ҳайдовчининг ёнига келиши лозимлигини биламиз. Аммо буни ҳайдовчига ўргатиш керакми ёки назоратчига?
***
Қўлга туфлаб пул санаш биздан бошқа халқларда ҳам бормикан?
***
Йўл ҳаракати қоидаларини билмайдиган одамлар қандай қилиб ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишаркин?
***
Нима деб ўйлайсиз, кўчаларимизда қонуний фаолият кўрсатаётган таксилар сони кўпроқми ёки ноқонунийлари?
Анвар МУСТАФОҚУЛОВ.
Комментариев нет:
Отправить комментарий