пятница, 2 октября 2015 г.

Chala haqiqatlar

Ҳалоллик
– Ишонаверинг, биз ҳалол одамлармиз, – деди пулни санаб олаётган эҳтиёткор мижозга бозор яқинидаги «валютачи»лардан бири...

Дангаса

Мўмин ака ота-оналар мажлисида роса гап эшитди. Ўғли уйга вазифани тайёрламасдан мактабга борармиш. Ҳамманинг олдида бўладигани бўлди. Ҳозирги ёшлар жуда дангаса бўлиб кетди-да, деди нуқул. Бошқа нима десин. Уйга келган заҳоти ўғлига аламидан чиққунча танбеҳ берди. Ўғли индамай дарсхонага кириб кетди.
– Ҳой, қўйларга ким қарайди? Дарсни ҳозир бажар демадим-ку, кечқурун нима иш қиласан. 
Кечқурун яна чироқ ўчиб қолди. Ўғил роса кутди, ёниб қолар деб... Эрталаб яна вазифани бажармаган ҳолда мактабга кетди. Эҳ, ҳозирги ёшлар, жуда дангаса-да!

Мумкин эмас

Бу одам ҳеч бир тузукроқ бошлиққа ёлчимади. Беш-олти марта ишини ўзгартирди, барибир шу аҳвол. Бошлиқлар фақат Назирни койишади. Йиғилишларда ҳам айнан у гап эшитади. Нима, ярим соат ишга кечикиш мумкин эмасми!?


Ғийбатчи
Бу одам жуда кўпларнинг обрўсини тўкди. Лекин ҳеч кимнинг тўкилган обрўси буникига келиб қўшилмади.

Тартибсиз

Тавба. Қайси замонда яшаяпмиз ўзи? Автобус ҳайдовчисини айтаман. Тўхтатинг, десам «бекатда тушасиз, бир сиз учун шунча йўловчининг вақтини олмайман» дейди. Йўловчиларга ҳурмат шуми? Маданият, тартиб йўқолиб бормоқда.

Комментариев нет: