Бир қатор
оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Ўзбекистон фуқароларининг паспортларини янгисига
ўзгартириш муддати 2018 йилнинг 1 июлига қадар узайтирилди.
Хусусан, «Газета.uz» сайти Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш-келиш
ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси
вакилига таяниб хабар берган.
Яқин кунларда ушбу хабар расмий
равишда эълон қилинади. Йил сўнггига қадар биопаспорт
олишга улгурмаган фуқаролар учун жарималар қўлланилмайди.
Маълумки, янги паспортга ўтиш муддати
2011 йил 1 январида бошланган бўлиб, уни тўлиқ амалга ошириш
2015 йил сўнггига қадар этиб белгиланган эди.
2014 йилнинг 1 июлидан Ўзбекистон фуқароларининг хорижга чиқиши фақат биометрик паспорт орқали амалга
оширилиши
белгиланган.
Комментариев нет:
Отправить комментарий