Самарқандга — «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалига ташриф буюрган бир
гуруҳ хорижлик мусиқачилар билан бирга Сиёб бозорига йўл олдик.
Кўчадан пиёда
борарканмиз, турли миллат вакиллари бўлгани учунми ёки ҳеч ким бир-бирини
танимаганиданми гарчи таржимонлар бўлса-да ҳеч суҳбат қовушмаётганди. Лекин бир
воқеа бўлди-ю санъат нималарга қодир эканлигини барибир кўрсатди.
Бозорга
яқинлашиб қолганимизда йўл бўйидаги мусиқа асбоблари дўкони барчанинг
эътиборини тортди. Ҳамма дўконга кирди. Сотувчининг ижозати билан покистонлик
мусиқачи Ашер қашқар рубобини қўлига олиб чала бошлади. Бир зумда бу мусиқа
барчанинг
диққатини тортди. Грециялик Холерас исмли йигит доира билан унга жўр бўлгач наво янгича тус олди. Уларни кузатаётган Коста Рика ва кипрлик меҳмонлар ҳам ўзларини «тута олишмади» чоғи, най ва дўмбира билан дарҳол жамоага қўшилишди. Бир зумда шунчалик ёқимли мусиқа пайдо бўлдики атроф томошабинларга тўлиб кетди. Энг қизиғи, умрида бир-бирини кўрмаган, танимаган, дунёнинг турли бурчакларидан келган одамлар шу ернинг ўзида қадрдон, аҳил дўстларга айланишди.

Комментариев нет:
Отправить комментарий