Бир гуруҳ жонкуяр ватандошларимиз ташаббуси билан, аниқ ва ишончли манбаларга таянган ҳолда барлеф (тошга расм ўйиш) усули орқали ушбу суратлар дунёга келди.
Сиз буюк мутафаккир бобокалонимиз Беруний сиймосини кўз олдингизга келтира оласизми? Аҳмад ал Фарғоний, Ибн Сино, Маҳмуд Қошғарийни-чи? Тан олайлик, кўпчилигимиз алломаларимиз сиймосини танимаймиз, тасаввур ҳам қила олмаймиз. Негаки, мустақилликкача уларнинг сиймолари акс этган манбалар жуда кам, борларини ҳам тарғиб қилиш кўнгилдагидек эмас эди.
Аммо ўша даврда алломаларга эътиборимиз бутунлай тўхтаб қолмаган экан. Самарқанд шаҳридаги "Афросиёб" музейи пештоқида вилоятимизда, эҳтимол республикамизда ягона манзарага гувоҳ бўласиз. Бу ерда заминимизда яшаб ижод этган деярли барча буюк мутафаккирларнинг тошга ўйиб ишланган суратлари ва ушбу суратлари остида араб имлосида битилган номларига кўзингиз тушади.
– Бундан қирқ тўрт йил олдин ушбу музей Археология институтининг бўлими сифатида иш бошлаган, – дейди "Афросиёб" музейи директори Самариддин Мустафоқулов. – Ўша вақтларда юртимизга ҳозиргидан анча оз бўлса-да сайёҳлар ташриф буюрарди. Уларнинг асосий қизиқиши эса обида ва алломаларимиз билан боғлиқ бўлган, албатта. Нафақат сайёҳлар, балки маҳаллий аҳоли учун ҳам ўтмиш алломаларнинг сиймосини яратиш жуда катта аҳамиятга эга эди. Мана шу бино фойдаланишга топширилиш арафасида бир гуруҳ жонкуяр ватандошларимиз ташаббуси билан, аниқ ва ишончли манбаларга таянган ҳолда барлеф (тошга расм ўйиш) усули орқали ушбу суратлар дунёга келди. Яна бир аҳамиятли томони, бу усулда яратилган асарлар асрлар давомида ўз сифатини йўқотмайди.

Комментариев нет:
Отправить комментарий