среда, 16 ноября 2016 г.

Чиқиндидан улкан даромад



Ташлаб юборилган бир дона елим сув идиши ярим аср давомида сувни ифлослантириши мумкин. Агар у кўмиб қўйилса шунча вақт мобайнида тупроқ таркибини бузиб боради. Ёқиб юборилган тақдирда эса юзлаб квадрат метр ҳавони ҳавони заралайди.
Саноат ривожланган сайин сайёрамиз чиқиндилар исканжасида қола бошлади. Бир вақтлар ер куррасининг энг ноёб денгиз жониворлари ва ўсимликларига эга бўлган Ўрта ер денгизининг юксак тараққиёт даврида «Европанинг кир ўраси» номини олиши ҳам тўлқинлар узра сузиб юрган, тобора катталашиб кетаётган чиқинди «ороллари» билан боғлиқ. Чиқиндиларнинг энг катта улуши эса елим маҳсулотларга тўғри келади. Ёмони бу турдаги чиқиндилар 50-60 йиллаб чиримайди.

четверг, 6 октября 2016 г.

«Зарафшон» – табиатнинг ноёб инъоми


унга зазар етказиш эса келажакка хиёнат ҳисобланади
Юртимизда алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар мамлакат умумий майдонининг 4,6 фоизини ташкил этади. Ана шу рақамнинг ўзи республикамизда атроф-муҳитни асраш, биохилма-хилликни сақлашга бўлган эътиборнинг қай даражада эканини тасдиқлайди.
Вилоятимизда жойлашган, умумий майдони 2426 гектар, узунлиги 47 километр бўлган «Зарафшон» қўриқхонаси ҳам алоҳида муҳофаза қилинадиган маскан бўлиб ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига эга.

«Қарзга ботган» марҳумлар


Журналист суриштируви
Бундай хунук ҳолат кимнинг айби билан юзага келяпти?
Баъзан аҳолига коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар фаолиятида марҳумлар учун ҳам қарздорлик ёзилгани ҳақида эшитиб қоламиз. Яъни, хизмат кўрсатувчи бирор бир истеъмолчининг вафот этганидан бехабар ҳолда унга «хизмат кўрсатишда» давом этилади. Кўрсатилган хизмат учун маблағ келиб тушмагач, табиийки истеъмолчи судга берилади ва мавжуд ҳужжатларга асосланган ҳолда қарзни ундириш бўйича суд буйруғи эълон қилинади. Фақат уни ижро қилишга келганда истеъмолчининг вафот этгани ойдинлашади. Ана шундан кейин ҳар икки томон учун янги бир чалкашлик, «қўшимча иш» бошланади. Хўш, бунга ким айбдор?

вторник, 17 мая 2016 г.

АҚШ сланецли нефти ва менинг қарзим

АҚШ сланецли нефт қазиб чиқариш ва экспорт қилишни бошлаганда хавотирга тушгандим. "Сенга нима?" дейишди. Кутганимдай бўлди. Жаҳон бозорида нефтнинг  нархи туша бошлади. Яна хавотирландим. Яна  "Сенга нима?" дейишди. Бу Россия иқтисодиётига таъсир қилиб рублнинг қадрсизланишига олиб келди, қўрқа бошладим. Яна "Сенга нима?" дейишди. Ундан кейин Марказий Осиё давлатлари, хусусан бизда доллар қадри ошиб  кетди. Икки йил олдин бировдан 100 доллар олгандим. Яқинда кўчадан 635 000  сўмга доллар олиб қайтариб бердим. Яхшигина зарар қилдим. Бугун эрталаб жаҳон бозорида нефт нархи сўнгги бир йилда биринчи марта 49 долларга етди. Илтимос "Сенга нима" деманг.

среда, 27 апреля 2016 г.

Қайта тикланган қадимий шаҳар

1868 йил. Самарқандни эгаллаб олган Чор Россияси ҳарбийлари орасида юрган француз зобити сандиқ тўла динамитлар билан шаҳарнинг шимоли шарқий ҳудудига келди. Бу ерда 6-7 асрларга оид кўҳна маданият, қарийб афсонага айланган Афросиёб шаҳри кўмилиб ётганини у яхши биларди. Зобит қадимий шаҳар ўртасига келди-да динамитларни бирин-кетин портлата бошлади. Ҳар бир портлашдан шундоққина оёқ остида ётган қадимий қаср янада вайронага айланиб турли тарихий буюмлар юзага отилиб чиқаверарди. Зобит эса нодир буюмлар орасидан ўзига ёққанларини танлаб оларди…

вторник, 1 марта 2016 г.

Электр энергияси таъминоти: Қарздорлик тугатилади, узилишлар барҳам топади


Аввал бошдан айтиб қўяй: бу мақола билан электр таъминотидаги аҳволни мақтамоқчи эмасман. Умуман, ҳозирги шароитда бу соҳани мақтаб ҳам бўлмайди. Негаки, биргина электр таъминотидаги камчиликлар миллионлаб аҳолининг ҳақли норозилигига сабаб бўлмоқда. Афсуски муаммо фақат аҳолининг асаббузарлиги билан чеклангани йўқ. Электр таъминоти етишмаслиги бугун бутун мамлакат иқтисодиётига таъсир қилмоқда. Негаки, электр токи етмас экан, ишлаб чиқариш ҳам,  хизмат кўрсатиш ҳам ривожланмайди. Табиийки, иш ўринлари ҳам яратилмайди ва албатта давлатга солиқ тушуми ўсмай қолаверади. Қисқа қилиб айтганда электр таъминотидаги узилиш – бу қолоқликдир. Аммо бу муаммо тез орада ҳал этиладиганга ўхшайди. Ҳар ҳолда мен шунга ишонаяпман. Қандай қилиб дейсизми? Тушунтиришга ҳаракат қиламан...

воскресенье, 21 февраля 2016 г.

Туманларда меҳмонхона борми?

Дейлик, пойтахт ёки вилоятдаги бирор ташкилотда ишлайсиз. Хизмат сафари билан чекка туманлардан бирига икки кунга бордингиз. Айтингчи, кечаси қаерда тунаб қоласиз? Шубҳасиз, сизни ўзингиз ўрганаётган корхона, ташкилот вакили уйига таклиф қилади. Аммо бу таклифни қабул қилишингиз тўғрими? Хўп, қабул қилдингиз ҳам дейлик. Бировнинг уйида маиший эҳтиёжларингизни айтайлик, ҳаммом қабул қилишингиз кераклигини уй эгасига қандай айтасиз? Табиийки сафарга чиққан киши учун энг мақбул жой – меҳмонхона. Муаммо шундаки, чекка туманларнинг аксариятида меҳмонхонанинг ўзи йўқ.

Газбаллоннинг нархи қанча?

Қаерда коммунал хизматлар, хусусан аҳолига табиий газ етказиб беришдаги муаммоларнинг сабабини суриштириб кўрсангиз кўпинча гап қарздорлик масаласига бориб тақалади. Таъминотчи қарздорликнинг ошиб бораётганидан нолиса, истеъмолчи таъминотнинг йўқлиги, бунинг устига асоссиз қарздорлик пайдо бўлганидан шикоят қилади.

среда, 3 февраля 2016 г.

Нимани нишонламоқчисиз?

 Ўтган йили вилоятлардан бирида юз берган воқеа айрим ёшларнинг кимга ҳавас, кимларга тақлид қилаётганидан огоҳ бўлишимиз кераклиги эслатиб қўйди.
Бир қарашда оддийгина воқеа: тез орада тўйи бўлиши кутилаётган қиз 14 февраль куни бўлажак куёвдан совға келмагани учун тўйни бекор қилишни талаб қилган. Ҳодиса ёши катта авлодни ҳайратлантиргани ҳолда кўпчилик ёшлар буни табиий ҳолат сифатида қабул қилган. Масаланинг хавотирли томони ҳам шунда.

понедельник, 1 февраля 2016 г.

Замон талабига мослашиш керак

Интернет саҳифаларида ўзимга керакли бир дастурни кўриб қувониб кетдим. Ўзим ишлаётган касб эгаларига жуда фойдали эканлиги сабабли юклаб олишга киришдим. Дастурни жойлаштирган сайтдан рўйхатдан ўтиб, анкета саволларига жавоб бергач, юклаш тугмасини босдим. Аммо дастур нархи анчагина қиммат экан. Яхшиси, дўкондан сотиб оларман, деган фикрга келиб, тармоқдан чиқдим.

пятница, 15 января 2016 г.

Хайр, армия!


Камина олийгоҳни битириб, бир неча йил давлат идораларида ишлагач, "кексайганимда" армия ҳаёти билан қизиқиб қолдим. Аризам ҳам дарров қабул қилиниб, кўз очиб юмгунча ўзимни ҳарбийлар орасида кўрдим. Кўрдиму хаёлиб қочиб кетди – бутунлай бошқа дунё-да бу. Ҳар ҳолда менга бегона муҳит, хизматнинг биринчи куниданоқ шошиб қолдим. Гуруҳ командири ҳам, взвод командири ҳам энг биринчи бўлиб қулоғимизга қуйган нарса – ҳарбийча саломлашиш бўлди.