среда, 3 февраля 2016 г.

Нимани нишонламоқчисиз?

 Ўтган йили вилоятлардан бирида юз берган воқеа айрим ёшларнинг кимга ҳавас, кимларга тақлид қилаётганидан огоҳ бўлишимиз кераклиги эслатиб қўйди.
Бир қарашда оддийгина воқеа: тез орада тўйи бўлиши кутилаётган қиз 14 февраль куни бўлажак куёвдан совға келмагани учун тўйни бекор қилишни талаб қилган. Ҳодиса ёши катта авлодни ҳайратлантиргани ҳолда кўпчилик ёшлар буни табиий ҳолат сифатида қабул қилган. Масаланинг хавотирли томони ҳам шунда.

Энг даҳшатлиси шундаки, юқоридаги воқеани ҳисобга олсак, айрим ёшлар аллақачон 14 февраль, яъни ўзларининг тили билан айтганда "севишганлар куни"ни нишонлашдан уялмайдиган даражага етишибди. Бунга улар қачон улгуришди? Қизиқ, ўша тўйни қайтармоқчи бўлган қиз қайси юз билан "севишганлар куни"да нега менга совға келмади, деб ота-онасига айтди экан.
14 февралнинг тарихи ҳақида тўхталиб ўтирмаймиз. Фақат бир нарсани ёшлар билиб қўйишларини истардик. Сиз нишонлашга уялмайдиган "севишганлар куни" никоҳдан ташқари, яъни фаҳш ва бузуқлик тарафдорларининг байрамидир. Яна бир гап: "Севишганлар" деб кимларга айтилишини биласизми? Модомики, бу сўз эр-хотинга нисбатан қўлланилмас экан, унда кимлар бу сўзга лойиқ эканини ҳам бир ўйлаб кўринг.
Кўпчилик ёшлар "Европада шундайку", "Биз ҳам замонавиймиз" каби гапларни кўр-кўрона айтишади. Кўр-кўрона дейишимизнинг сабаби Европада ҳам Америкада ҳам, тараққий этган бир қатор Шарқий Осиё мамлакатларида ҳам ўзини ҳурмат қилган шахслар аслида бу байрамни нишонлашмайди. Билмаганлар билиб қўйиши мумкин: 14 февраль – Германияда ақлдан озганлар куни ҳисобланади. Америка Қўшма Штатларида бу сана расман ҳомилага қарши восита куни сифатида қайд этилган. Японияда эса яланғоч эркаклар куни сифатида нишонланади. Кимларгадир тақлид қилиб, айрим ёшларнинг худди ана шу санани нишонлаётганлари ҳам кулгили ҳам қайғулидир.
Анвар МУСТАФОҚУЛОВ.


Комментариев нет: