1868 йил. Самарқандни эгаллаб
олган Чор Россияси ҳарбийлари орасида юрган француз зобити сандиқ тўла
динамитлар билан шаҳарнинг шимоли шарқий ҳудудига келди. Бу ерда 6-7 асрларга
оид кўҳна маданият, қарийб афсонага айланган Афросиёб шаҳри кўмилиб ётганини у
яхши биларди. Зобит қадимий шаҳар ўртасига келди-да динамитларни бирин-кетин
портлата бошлади. Ҳар бир портлашдан шундоққина оёқ остида ётган қадимий қаср янада
вайронага айланиб турли тарихий буюмлар юзага отилиб чиқаверарди. Зобит эса
нодир буюмлар орасидан ўзига ёққанларини танлаб оларди…
Йўқ. Бу эртак ёки бўрттирилган ҳикоя
эмас, балки тарихимиздаги, қадимий Афросиёб бошига тушган аянчи воқеаларнинг
бири. Афсуски, бу шаҳарни ўрганиш бутун 20 аср давомида ҳам амалга ошмади.
Аксинча ҳали унга зара етказиш давом этди. Самарқанднинг фатҳ этилишидан юз йил
ўтиб, аниқроғи, 1965 йил Самарқанд шаҳридаги қурилиши режалаштирилган янги кўча айнан Афросиёб харобалари устидан ўтиши
белгиланди. Ўша вақтда Самарқандда, мамлакатимизда
фаолият кўрсатаётган зиёлилар қанчалик қаршилик қилишмасин, ўша давр ҳукуматининг
маданиятимизни оёқ ости қилиш, унга ҳурматсизлик кайфияти сўзсиз устун келади –
йўл қурилиши бошланади.
Йўл ўтадиган ҳудуд текисланаётган
вақтда эса бутун инсоният учун нодир топилма, бир қатор давлатлар, умуман дунё тарихи ҳақида маълумот берувчи деворий
суратлар топилади. Энг ёмони, бульдозер деворий суратни қоқ ўртасидан икки бўлиб
ўтган эди. Бу бугунги кунда мавжуд ер юзидаги тарихий деворий суратларнинг энг
йирикларидан бири эди. Деворий суратларнинг қисми ҳам жуда ноёб ва улкан аҳамиятга
эга бўлгани учун дарҳол музейга жўнатилади. Ундан нусха ҳам кўчирилади.
Шундай қилиб, мазкур ёдгорликнинг вақт таъсирида емирилиб
бораётганлиги сабабли Сўғдиёна француз-ўзбек археологик миссияси ташаббуси
билан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамкорлигида «Афросиёб деворий
суратларини асраб-авайлаш уюшмаси»га асос солинди. Лойиҳа ЮНЕСКОнинг
Тошкентдаги ваколатхонаси кўмагида ишга туширилди. 2014 йилда Самарқанд шаҳридаги
Афросиёб музейида ноёб қадимий ёдгорлик ҳисобланган «Элчилар хонаси» деворий
суратларининг реставрация ишлари бошланди. Бу иш ҳукуматимиз ҳамда А£Ш, Швейцария, Франция ва Жанубий Корея давлатлари кўмагида
давом этмоқда.
– "Элчилар хонаси" деворий
суратларида ўша даврдаги бир қатор давлатлардан Афросиёб ҳукмдори саройига ташриф буюрган элчиларнинг
ташриб буюргани тасвири мазкур суратларнинг умуминсоний аҳамиятини янада
оширади, - дейди Афросиёб музейи директори Самариддин Мустафоқулов. – Хусусан,
унда 6-7 асрлардаги Когурё давлати вакиллари тасвирлангани Жанубий Корея
тарихида ҳам янгилик деб баҳоланди ва
кореялик олимлар билан ҳамкорликда кенг миқёсдаги ўрганиш ишлари бошлаб
юборилди.
Шундай қилиб 2015 йилда Жанубий Кореянинг "Шимолий-Шарқий
Осиё тарихи" фонди кўмагида мазкур давлат тарихчи олим ва мутахассислари ҳамкорлигида
деворий суратларнинг вақт таъсирида емирилган қисмлари ҳам қайта тикланишга
киришилди. Шунингдек, яна бир муҳим ишга қўл урилдики бу Ўрта Осиё тарихида илк марта ва ҳатто дунё
тажрибасида ҳам камдан кам учрайдиган тажрибадир. Хуллас, икки давлат олимлари ҳамкорлигида
тўлиқ илмий асосланган ҳолда қадимий Афросиёб шаҳри ўша даврда қандай бўлган бўлса
худди ўша ҳолатда "қайта тикланди". Аниқроғи, қадимий шаҳар макети ва шаҳар кўринишининг 3Д
фортматдаги видео лавҳаси тайёрланди.
Бунинг учун дастлаб бугунги куннинг энг
замонавий технологиялари орқали шаҳар қолдиқлари сканер қилинди. Шаҳарнинг ўрни
юқори сифатли, ҳаводан ва ён томонлардан 3Д фотопаапратларида суратга олинди.
Махсус аппаратларда тест анализлари
олинди ва ҳатто ҳар бир суратлар микроскоп орқали ўрганиб чиқилди. Барча
деворлар қолдиқлари тадқиқ қилиниб, таққосланиб, компьютер графикаси асосида
илмий асосланган ҳолда тиклаб борилди. Деворий суратларни тиклашда ҳам, шаҳар кўринишини
тиклашда ҳам


Айтиш лозимки, бугунги кунда Самарқандга
ташриф буюраётган сайёҳларнинг аксарияти "Афросиёб" музейига ташриф
буюриб юқоридаги тасвирларни ҳамда деворий суратларни томоша қилишмоқда. Улар ҳақда
дунёнинг бир қатор мамлакатлари, хусусан, Жанубий Кореяда қатор кўрсатувлар
ташкил этилди. Фикримизча, ана шу янгиликлардан ўз ҳамшаҳарларимиз ҳам бохабар
бўлишлари шарт. Бундан ташқари, тарихимизнинг ушбу қиррасини ҳам бутун дунёга ўзимиз
ҳам ёйишимиз керак.
Анвар МУСТАФОҚУЛОВ.
Комментариев нет:
Отправить комментарий