АҚШ сланецли нефт қазиб чиқариш ва экспорт қилишни бошлаганда хавотирга тушгандим. "Сенга нима?" дейишди. Кутганимдай бўлди. Жаҳон бозорида нефтнинг нархи туша бошлади. Яна хавотирландим. Яна "Сенга нима?" дейишди. Бу Россия иқтисодиётига таъсир қилиб рублнинг қадрсизланишига олиб келди, қўрқа бошладим. Яна "Сенга нима?" дейишди. Ундан кейин Марказий Осиё давлатлари, хусусан бизда доллар қадри ошиб кетди. Икки йил олдин бировдан 100 доллар олгандим. Яқинда кўчадан 635 000 сўмга доллар олиб қайтариб бердим. Яхшигина зарар қилдим. Бугун эрталаб жаҳон бозорида нефт нархи сўнгги бир йилда биринчи марта 49 долларга етди. Илтимос "Сенга нима" деманг.
1 комментарий:
Менга нима, десам бўладими? )))
Отправить комментарий