Журналист суриштируви
Бундай хунук ҳолат кимнинг айби билан юзага келяпти?
Баъзан аҳолига коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар фаолиятида марҳумлар учун ҳам қарздорлик ёзилгани ҳақида эшитиб қоламиз. Яъни, хизмат кўрсатувчи бирор бир истеъмолчининг вафот этганидан бехабар ҳолда унга «хизмат кўрсатишда» давом этилади. Кўрсатилган хизмат учун маблағ келиб тушмагач, табиийки истеъмолчи судга берилади ва мавжуд ҳужжатларга асосланган ҳолда қарзни ундириш бўйича суд буйруғи эълон қилинади. Фақат уни ижро қилишга келганда истеъмолчининг вафот этгани ойдинлашади. Ана шундан кейин ҳар икки томон учун янги бир чалкашлик, «қўшимча иш» бошланади. Хўш, бунга ким айбдор?
Таҳририятимизга Самарқанд шаҳар Кўк
масжид маҳалласида истиқомат қилувчи А.Аминов (исм-фамилия ´зргартирилди) ҳам айни шу ҳолат
юзасидан мурожаат қилди. Гап шундаки, Самарқанд шаҳар «Сувоқова» ишлаб чиқариш
давлат корхонаси томонидан А.Аминов хонадонида яшовчилар сони беш киши, дея кўрсатилиб
шу тарзда ҳисоб-китоб қилинган. 2010 йил сентябрь ойида вафот этган Х.Ражабова ҳам
«қарзи» кун сайин ошиб борган. Мурожаат эгаси эса хонадонда 2014 йил ноябрь
ойидан бери 3 киши яшаб келаётганини таъкидлайди.
Хуллас, Самарқанд шаҳар «Сувоқова»
ишлаб чиқариш давлат корхонаси томонидан
қарзни ундириш бўйича судга мурожаат қилинган. Табиийки иш тегишли ҳужжатларга асосланган
ҳолда корхона фойдасига ҳал этилади. Истеъмолчи судга мурожаат қилиб, хонандонда
аслида уч киши истиқомат қилиши, шунингдек, қарздорлар рўйхатига тушган онаси Х.Ражабова
вафот этганлиги ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этади ва суд буйруғи бекор қилинади.
– Аммо гап менинг нореал қарздан қутулишимда
эмас, – дейди А.Аминов. – Қандай қилиб марҳумлар ҳам «қарз»га ботаётгани, кимнинг
айби билан ана шундай ҳолатлар юзага келаётганини барча билиши лозим. Ахир, ҳар
бир маҳаллага коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг назоратчиси фаолият кўрсатади.
Истеъмолчининг коммунал хизматлардан қоидага мувофиқ фойдаланиши, ҳисоблагичларнинг
мавжуд ёки йўқлиги, агар ҳисоблагич бўлмаса хонадонда неча киши яшаши ва шу тарзда
хизмат ҳақи белгиланиши айнан назоратчилар билиши шарт бўлган иш эмасми? Мен бир
йилдан ортиқ вақт мобайнида Самарқанд шаҳар «Сувоқова» ишлаб чиқариш давлат корхонасига
хонадонимга ҳисоблагич ўрнатишни сўраб мурожаат қилиб келаман. Аммо мурожаатларим
бекор кетиб ниҳоят ўзим ўрнатишимга тўғри келди. Агар ҳисоблагич ўз вақтида ўрнатилганда,
қарздорлик бўйича юқоридаги чалкашлик юзага келмас эди.
Бу муаммо юзасидан истеъмолчининг фикри. Масалага янада ойдинлик киритиш мақсадида мутахассислар билан
суҳбатлашиб кўрдик.
Фахриддин Исмоилов, Самарқанд шаҳар «Сувоқова» ишлаб чиқариш давлат корхонаси
ҳуқуқшуноси:
– Кўпинча истеъмолчилар хонадонда яшовчиларнинг
вафот этмагани ҳақида хабар бермагани айни шу муаммо юзага келишига сабаб бўлади.
Айтайлик, уй маълум бир кишининг номига расмийлаштирилган. Уй дафтари ҳам шу номда.
¤ша фуқаро вафот этган тақдирда ҳам назоратчи фақат қоғозга, яъни фуқаро номига
расмийлаштирилган уй дафтарига қараб қарздор кишининг исм-фамилиясини корхонага
тақдим этади. Фуқаро И.Одиловнинг хонадонидаги ҳолат сабаби ҳам мана шунда. ¥исоблагич
масаласига келсак, ҳар бир истеъмолчи билан
ўртада тузилган шартнома бор. Унга кўра, истеъмолчи ўз ҳисобидан сув ўлчагич асбобини
ўрнатиши лозим.
Валижон Қаюмов, Самарқанд шаҳар «Сувоқова» ишлаб чиқариш давлат корхонасининг
“Кўк масжид” маҳалласи бўйича назоратчиси:
– Тўғри, ҳисоблагич ўрнатилмаган хонадонларда
яшовчилар сонини аниқлаш менинг вазифамга киради. Аммо баъзи хонадонларда бу ишнинг
деярли имкони йўқ. Шундай фуқаролар борки, хонадонда беш киши эмас икки киши яшаймиз
деб туриб олади. Шу сабабдан мен хонадон эгасининг маҳалладан олинган маълумотномасига
асосланишимга тўғри келади. А.Аминов эса менга ҳеч қандай маълуомтнома тақдим этган
эмас. Ушбу хонадонда ҳозир ҳам 5 киши яшайди, шунингдек, ҳовлининг майдони, битта
автомашина учун ҳам қоидага мувофиқ пул олинади. Шунинг ҳисобидан фуқаронинг қарзи
ошиб кетган.
Истеъмолчи ва хизмат кўрсатувчи ўртасидаги
вазият шу даражага етганки икки томон тақдим этган маълумотлар бир-бирига тўғри
келмайди. Мисол учун, “Кўк масжид” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг 2013 йил тақдим
этган маълумотида хонадонда 2 киши яшаши тасдиқланган. Ёхуд хонадонда кимдир вафот
этган тақдирда «Сувоқова» ИЧДК “бу ҳақда фуқаро 7 кун ичида хабар бериши лозим”
деса, А.Аминов “назоратчи нима иш қилади?” демоқда. Худди шу масалага аниқлик киритиш
учун ниҳоят Республика “¤зкоммунхизмат” агентлигига мурожаат қилдик.
–
Бу ҳақда ҳеч қандай баҳс-мунозарага ҳожат йўқ, – дейди “¤зкоммунхизмат” агентлиги ходими ¤.Содиқов. – ¤збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш
тўғрисида”ги 194-сонли қарорига асосан хонадонда ёки хусусий уй-жойда истиқомат қилувчиларнинг
ҳақиқий сони ҳақидаги ҳаққоний маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш
истеъмолчининг вазифасига киради. Яъни, истеъмолчи бундай ҳолатда хизмат кўрсатувчи
корхонага аниқ маълумотни тақдим этиши лозим.
Хуллас, масалага қисман ойдинлик киритилди. Аммо истеъмолчининг
маҳалладан берилган маълумотномани Самарқанд шаҳар “Сувоқова” ИЧДКга тақдим этгани ҳолда қарздорликнинг
юзага келгани корхона ҳам анчагина “Ўйин” ³илаётганини к´рсатади.
Анвар МУСТАФО£УЛОВ.
Комментариев нет:
Отправить комментарий