среда, 10 мая 2017 г.

ОЙЛИКДАН ТАШҚАРИ "ТУШУМ"

Анчадан бери кўришмаган танишимни учратсам албатта қаерда ишлаётганимни сўрайди. Кейин эса қанча ойлик олишимни. Майли, бошқаларнинг чўнтагига қизиқиш юзсизлик эканини билишмас, аммо учинчи савол тозаям асабимни қақшатади: ОЙЛИКДАН ТАШҚАРИ ТУШУМ БОРМИ? Ҳатто ўзини покдомон билиб, бошқаларга маслаҳат беришга ҳар доим тайёр кишилардан ҳам эшитаман шу саволни. Хуллас, ана шу саволга жавоб - ойликдан ташқари тушум бор менда.  Дарвоқе, шу каби "тушум"ларни бошқаларга ҳам тавсия этаман.




Бу иссиқхонани укам билан ташкил этганмиз. Иссиқхонада помидор ҳам эмас, бодринг ҳам эмас, сабзи экамиз. Ишонаверинг, яхши даромад беради. Фақат сабзини доналаб экиш ва астойдил меҳнат қилиш керак. Сабзи февраль ойида экилиб, баҳорги сабзилар тайёр бўлишидан олдин, айни кунларда тайёр бўлади. Бу вақтда бунақа серсув, харидоргир сабзининг нархи энг ками уч минг сўм. Бу йилги ҳосилни ярмини аллақачон сотиб бўлдик, харидорлар ўзлари уйга келишади. Битта-битта доналаб териб олинади ва худди чет элдагидек, бир хил стандартда чиройли қилиб "упаковка" қилингач, ҳовлининг ўзидан машиналарга ортилиб узоооқ-узоқ шаҳарларга жўнатилади.


Добавьте подпись




Шу ўринда деҳқончилик ҳақида бир мулоҳаза. Бу ишни сизга ҳам тавсия қилганимнинг сабаби шуки, деҳқончилик қилган одам албаттта меҳнатига яраша барака топади: "Юқори"да таниши бўлмаса ҳам, қаергадир совға жўнатмаса ҳам, кимларнингдир кўнглидан жой олмаса ҳам, "катта"лардан бировга ёқмай қолса ҳам, кимгадир хушомад қилмаса ҳам... барибир меҳнатига яраша ҳосил олади ва пуллайди. Деҳқончилик ана шунақа.

2 комментария:

Unknown комментирует...

Гап йўқ, акам. Деҳқончилик Она сутидек ҳалол юмуш. Баракасини берсин!

Anvar Mustafoqulov комментирует...

Раҳмат-эй, жўражон!