Бемор болалар учун қон топшириш акцияси ўтказилаётгани ҳақда фейсбукдаги профилимда хабар бергандим. Бу ҳақда эълон "Зарафшон" газетаси ва соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан ҳам берилган эди. Бугун ана шу акцияда 36 киши иштирок этди. Савоб умидида болаларга қон бераётганлар ичида танишларга ҳам кўзимиз тушди. (Вилоят атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, тадбиркорлар...) Бегона болалар соғайиши учун Худо йўлида қон берадиган дўстларимиз кўплигидан хурсанд бўлдик. Тез орада, бу қон, қайси шифохона, қайси беморларга етказилгани хақда ҳам хабар берамиз.
Европа ва Осиёни, Қора денгиз ва Ўрта ер денгизини боғлаб турувчи, икки қитъа маданияти уйғунлашган бу шаҳарга сафарни февраль ойида режалаштирган бўлсак-да, турли сабаблар, расмийлаштириш лозим бўлган ҳужжатларни тайёрлаш, топшириш ва кутиш, авиачипта танқислиги муаммолари билан март ойида амалга ошадиган бўлди.