Ташлаб юборилган бир дона елим сув идиши ярим аср давомида сувни ифлослантириши
мумкин. Агар у кўмиб қўйилса шунча вақт мобайнида тупроқ таркибини бузиб
боради. Ёқиб юборилган тақдирда эса юзлаб квадрат метр ҳавони ҳавони заралайди.
Саноат ривожланган сайин сайёрамиз чиқиндилар исканжасида қола
бошлади. Бир вақтлар ер куррасининг энг ноёб денгиз жониворлари ва ўсимликларига
эга бўлган Ўрта ер денгизининг юксак тараққиёт даврида «Европанинг кир ўраси»
номини олиши ҳам тўлқинлар узра сузиб юрган, тобора катталашиб кетаётган чиқинди
«ороллари» билан боғлиқ. Чиқиндиларнинг энг катта улуши эса елим маҳсулотларга
тўғри келади. Ёмони бу турдаги чиқиндилар 50-60 йиллаб чиримайди.