1868 йил. Самарқандни эгаллаб
олган Чор Россияси ҳарбийлари орасида юрган француз зобити сандиқ тўла
динамитлар билан шаҳарнинг шимоли шарқий ҳудудига келди. Бу ерда 6-7 асрларга
оид кўҳна маданият, қарийб афсонага айланган Афросиёб шаҳри кўмилиб ётганини у
яхши биларди. Зобит қадимий шаҳар ўртасига келди-да динамитларни бирин-кетин
портлата бошлади. Ҳар бир портлашдан шундоққина оёқ остида ётган қадимий қаср янада
вайронага айланиб турли тарихий буюмлар юзага отилиб чиқаверарди. Зобит эса
нодир буюмлар орасидан ўзига ёққанларини танлаб оларди…