Камина олийгоҳни битириб, бир неча йил давлат идораларида ишлагач, "кексайганимда" армия ҳаёти билан қизиқиб қолдим. Аризам ҳам дарров қабул қилиниб, кўз очиб юмгунча ўзимни ҳарбийлар орасида кўрдим. Кўрдиму хаёлиб қочиб кетди – бутунлай бошқа дунё-да бу. Ҳар ҳолда менга бегона муҳит, хизматнинг биринчи куниданоқ шошиб қолдим. Гуруҳ командири ҳам, взвод командири ҳам энг биринчи бўлиб қулоғимизга қуйган нарса – ҳарбийча саломлашиш бўлди.